Тошкент ахборот технологиялари университетида “Илм юлдузлари” IV Республика интеллектуал кўрик-танловининг Университет босқичи ўтказилди.

2017 йилнинг 8июнь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон “Олима” хотин-қизлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган “Илм юлдузлари” IV республика интеллектуал кўрик танлови ўтказилди.Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академияси, Ўзбекистон  хотин-қизлар қўмитаси билан хамкорликда ўтказилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари  бўйича  Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашга йўналтирилган мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад республика олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида  самарали меҳнат қилаётган олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб,  самарали натижаларга эришаётган олималарни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Биринчи шарт таништирув шарти бўлди, унда иштирокчилар ўзлари, кафедра ва устозлари, илмий иши мазмуни ҳақида 5 дақиқалик маърузасини тақдим этдилар. Шарт “Куч билимда ва тафаккурда” шиори остида ўтказилди. Ушбу шарт тадқиқотчи яшаётган ва ишлаётган илмий муҳит ҳақидаги бой ва ихчам тасаввур беришни назарда тутади.Бунда, шунингдек, ёш олиманинг шахсий сифатлари, имиджи ва миллий қадриятларга, маънавий меросга дахлдорлик ҳисси алоҳида баҳоланди.

Танловнинг иккинчи шартида иштирокчиларнинг назарий билим даражалари баҳоланди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича  ҳаракатлар стратегияси.» юзасидан берилган саволлар, иштирокчиларнинг билими, дунёқарашларини қанчалик серқирра эканлигини синовдан ўтказди. Бунда ёш олима аёлларнинг интеллектуал имкониятлари билан бир қаторда, уларнинг нутқ маданияти, ҳозиржавоблиги ва бошқа истеъдод қирралари ҳам баҳоланди. Иштирокчиларнинг Давлат дастурлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Кўрик-танловнинг учинчи, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли шартида олима аёлларнинг хорижий тилларни билиш даражаси синовдан ўтказилди. Бунда иштирокчилар Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари, маданияти, турмуш тарзи ва миллий қадриятлари ҳақида хорижий тилда тақдимот қилишди.

Кўрик-танлов иштирокчилари қуйидаги номинациялар бўйича қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар: 1. “Энг моҳир илм соҳиби”- С.С. Бекназарова2. “Энг зукко ва топқир иштирокчи”- Ф.М. Алимова. 3. “Энг моҳир миллий қадриятлар тарғиботчиси”- Х.К. Абдуллаева 4. “Энг инновацион ғоя соҳиби”- А. Мурадова.

 

 

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*