Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг навбатдаги тадбири 2017 йил 14 июнь куни Наманган муҳандислик технология институтида бўлиб ўтди.

Юртимизнинг қарийб чорак асрга тенг бўлган мустақиллик йиллари сиёсатининг мантиқий давоми бўлган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” таълим ва фан соҳаси ривожида бир қатор масалаларни кун тартибига долзарб қилиб қўйди. Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора тадбирлар ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги 4849 сонли фармойишида қўйилган вазифалардан ҳамда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мақсад ва режаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг Наманган вилояти филиали олималарининг илм-фан соҳасида олиб бораётган ишлари, эришган ютуқлари ва тажрибалари билан танишилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Раҳбархон Ҳамидовна Муртазаева тадбирда сўзга чиқиб,  Республикамиз олималарининг илм-фан инновациясида қўлга киритаётган ютуқлари, уюшманинг фаолияти ҳақида гапирдилар. Айниқса, 2017 йил апрель ойида Самарқанд вилояти “Олима” уюшмаси томонидан ташкил этилган  “Илм-фан фестивали”, 2017 йил 9-10 июн кунлари  Жиззах Политехника институти “Олима” уюшмаси томонидан “Ўзбекистон аёлларининг фан, таълим, маданият ва бизнес соҳасидаги ютуқлари” мавзусида ўтказилган Халқаро илмий-амалий конференциянинг илмий амалий аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон хотин қизлари “Олима” Уюшмаси томонидан ёш иқтидорли қизларни кашф этиш ва уларни қўллаб қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёш илмий тадқиқодчи-изланувчи олималар ўртасида ташкил этилган “Илм юлдузлари” Республика танловининг ташкил этилгани,  “Устоз-Шогирд”  тизими асосида  ёшларни    илмий фаолиятга қизиқтириш, Ёшларни илмий сохада қўллаб қувватлаш бўйича фаолият олиб бораётган Халқаро ташкилотларга аъзолик шулар жумласидандир.

Муҳим аҳамиятга молик ишлардан яна бири “Олима” Уюшмаси қошида “Ёш олималар Академияси”ни ташкил этилиши бўлди. Бундан мақсад, ёш олима аёллар иштирокида мамлакат илмий салоҳиятини  ривожлантиришга ҳисса кўшиш, турли илмий сохаларда фаолият олиб бораётган ёш тадқиқотчи хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, ёш олималарнинг илмий сохада эришган ютуқларини халқаро миқёсда тарғиб этиш эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлган Наманганлик ёш олималар ўзларининг келгусидаги фаолиятларини “Олима” уюшмаси билан ҳамкорликда олиб боришлари жуда муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари   Ўзбекистон хотин қизлари “Олима” Уюшмасининг 2017 йил иккинчи ярмида олиб бориладиган ишлари режаси билан танишдилар.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*