ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА “ИЛМ ЮЛДУЗЛАРИ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

2017 йилнинг 25 май куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон “Олима” хотин-қизлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган “Илм юлдузлари” IV республика интеллектуал кўрик танлови университет босқичи ўтказилди.Кўрик-танловЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси билан хамкорликда ўтказилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашга йўналтирилган мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад республика олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида самарали меҳнат қилаётган олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган олималарни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Кўрик танловда фан доктори илмий даражасига даъвогар, илмий доираларда ўз салоҳиятини намоён қилган, илмий мақолалар, тезислар ва бошқа ишлар чоп этган 25-40 ёшлардаги тадқиқотчи олима аёллар иштирок этдилар. Танлов 3 шарт асосида ўтказилди.

Биринчи шарт таништирув шарти бўлиб, унда иштирокчилар ўзлари, кафедра ва устозлари, илмий иши мазмуни ҳақида 5 дақиқалик видеолавҳа тақдим этдилар. Шарт “Куч билимда ва тафаккурда” шиори остида ўтказилди. Ушбу шарт тадқиқотчи яшаётган ва ишлаётган илмий муҳит ҳақидаги бой ва ихчам тасаввур беришни назарда тутади.Бунда, шунингдек, ёш олиманинг шахсий сифатлари, имиджи ва миллий қадриятларга, маънавий меросга дахлдорлик ҳисси алоҳида баҳоланди.

Танловнинг иккинчи шартида иштирокчиларнинг назарий билим даражалари баҳоланди.“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича ҳаракатлар стратегияси.» юзасидан берилган саволлар, иштирокчиларнинг билими, дунёқарашларини қанчалик серқирра эканлигини синовдан ўтказди. Бунда ёш олима аёлларнинг интеллектуал имкониятлари билан бир қаторда, уларнинг нутқ маданияти, ҳозиржавоблиги ва бошқа истеъдод қирралари ҳам баҳоланди.Иштирокчиларнинг Давлат дастурлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Кўрик-танловнинг учинчи, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли шартида олима аёлларнинг хорижий тилларни билиш даражаси синовдан ўтказилди. Бунда иштирокчилар Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари, маданияти, турмуш тарзи ва миллий қадриятлари ҳақида хорижий тилда тақдимот қилишди.

Кўрик-танлов иштирокчилари қуйидаги номинациялар бўйича қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар: 1. “Энг моҳир илм соҳиби”. 2. “Энг зукко ва топқир иштирокчи”. 3. “Энг моҳир миллий қадриятлар тарғиботчиси”. 4. “Энг инновацион ғоя соҳиби”. 5. “Томошабинлар эътиборига сазовор иштирокчи”.

Тадбирда Тошкент шаҳар Олима аёллар уюшмаси раиси, профессор Ш.Нурматова, Ёш олималар академияси раиси Н.Муродова ва бошқа институт олима аёллари иштирок этишди. Тошкент Давлат Маданият ва санъат инситути талабалари ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этишди.

Тошкент Давлат Аграр Унверситети Касаба уюшмаси ва Тошкент вилояти “Олима ”аёллар уюшмаси томонидан эсдалик совғалари,диплом ва сертификатлар топширилди.

Ф.И.Ш Йили Кафедра Лавозим, босқич Мақола 1 2 3 Жами
1. Турдиева

Гулайда

Умирбаевна

1982 Бугалтерия ва аудит ҚИХИ 32та 22 13 17 52
2. Юлдашева

Шохиста Хусан қизи

1989 Ўсимликлар ҳимояси карантини 3-курс 74 гурух 10та,

1қўлланма

20 9 11 40
3. Ғуломова Зилола Сатторовна 1981 Агрокимё ва тупроқшу-нослик КИХИ 25та, 1қўлланма 22 10 12 44
4. Сатторова Мохинур

Арслон қизи

1994 Ўсимликлар ҳимояси карантини 2-курс 71 гурух 8та,1та рисола 18 7 10 35

Турдиева Гулайда Умирбаевна-1ўрин 52 балл

Ғуломова Зилола Сатторовна-2ўрин 44 балл

Юлдашева Шохиста Хусан қизи-3ўрин 40 балл

Сатторова Мохинур Арслон қизи-4ўрин 35балл

 

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*