“Олима” Уюшмаси қошидаги “Ёш Олималар Академияси”

“Олима” Уюшмаси қошида “Ёш олималар Академияси”ни ташкил этилган. Бундан мақсад ёш олима аёллар иштирокида мамлакат илмий салоҳиятини  ривожлантиришга хисса кўшиш, турли илмий сохаларда фаолият олиб бораётган ёш тадқиқотчи хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, ёш олималарнинг илмий сохада эришган ютуқларини халқаро миқёсда тарғиб этиш.

 

Ушбу тузилмага 2016 йил 4 февраль куни асос солиниб, фаолит дастури ишлаб чиқилди. Унинг фаолият йўналиши Бутунжахон Ёшлар академияси (Global Youth Academy) ҳамда унга аъзо 22 мамлакат (жумладан, Россия, Германия, Дания, Исроил, Латвия, Хиндистон, Египет ва бошқалар) тажрибаси ўрганилган холда ишлаб чиқилди. Ёш Олималар Академияси ўз олдига қуйидаги мақсадларни кўяди:

  • Ёшлар ўртасида илм, фан, техника, технология соҳаларига ва илмий яратувчанлик йўналишига қизиқиш уйғотиш учун тарғибот ва илмий-тарбия ишларини йўлга қўйиш;
  • Илмий коммуникация ва илмий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали ёш олималарга илмий соҳанинг кенг сарҳадларини очиб бериш, уларни ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали бирлаштириш;
  • Илмий билимлар алмашинуви ҳамда илмий ютуқлар тарғиботини амалга ошириш учун худудий ва халқаро хамкорликни йўлга қўйиш.

 

Ёш Олималар Академияси вазифалари қаторида эса, қуйидагиларни келтириш лозим:

  • «ОЛИМА» профессионал тармоғини яратиш орқали илмий коммуникацияни йўлга қўйиш;
  • Ёш олималарнинг илмий доираларда тарғиб этиш учун турли илмий сохалар бўйича уларнинг маълумотлар базасини ташкил этиш;
  • Илмий сохада ворисийлик ҳамда давомийликка эришиш мақсадида ёш тадқиқотчиларни етук олим ва олималарнинг Илмий Мактабларида иштирокнини таъминлаш;
  • Ўз салоҳиятини кўтариш мақсадида ёш олималарнинг турли сохалар бўйича билимларини оширишга кўмаклашиш;
  • Тури мамлакатларда илмий фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик олима аёллари ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
  • Халқаро илмий журналлар ва тўпламлар учун илмий мақолалар тайёрлаш бўйича ахборот кўмагини бериш (моддий қўмакдан холи равишда);
  • Халқаро ва миллий илмий дисскусия ва муҳокамаларда иштирок этиш мақсадида ахборот кўмагини амалга ошириш;
  • Миллий ва халқаро миқёсда ёш олималаримиз ютуқларини тарғиб этиш.

 

Академияга аъзолик ёш тадқиқодчиларга ташкилотнинг барча йўналишларида иштирок этиш ва профессионал коммуникацион тармоққа бирлашиш имконини беради. Академияга 40 ёшгача бўлган илмий изланувчилар, тадқиқодчилар, олима аёллар аъзо бўлиши мумкин.

 

Бугунги кунда Академиянинг фаолият дастури уч йўналишни қамрашга қаратилган:

Коммуникация. Бунда асосий эътибор “Ёш олима” профессионал тармоғини яратишга, ёшларга консультатив кўмак бериш орқали ахборот ва билим алмашинувини йўлга қўйишга, фикрлар алмашинувини йўлга кўйиш учун дискуссион клуб вва очиқ лекцияларни ташкил этишга ҳамда ёш олималарнинг ўзаро хамкорлигининг самарасини янада ошириш мақсадида биргаликда маданий тадбирларда иштирок этишига қаратилади.

Таълим. Бунда ёшларнинг ўз илмий салохиятини оширишларига эътибор берилган бўлиб, етук олима аёлларнинг илмий мактабларида иштирок этиш, ёш қизларни илмга қизиқтириш мақсадида “Қизиқарли илм-фан” таълимий тренингларини ташкил этиш, ёш олималарнинг шахсий сифатлари ва салоҳиятини ошириш мақсадида турли таълимий тренингларни ташкил этиш (шу жумладан, академик инглиз тили даражасини кўтаришга қаратилган семинарлар, психологик тренинглар ва бошқа) диққат марказидаги фаолиятлардан саналади.

Халқаро хамкорлик. Энг муҳим йўналишлардан саналган ушбу йўналиш доирасида халқаро миқёда илмий фаолият олиб бораётган олималар билан хамкорликни ўрнатиш, хорижий ешлар академиялари билан хамкорликни йўлга қўйиш, ёш олималарни халқаро конференция ва формуларда иштироки учун ахборий кўмак беришга (моддий қўмакдан холи равишда) урғу берилади. Айни пайтда “Олима” Уюшмаси OWSD -Ривожланаётган мамлакатлар олима аёллари бутунжаҳон ташкилоти (The Organization for Women in Science for the Developing World) ҳамда GYA – Бутунжаҳон Ёшлар Академияси (Global Youth Academy) каби нуфузли халкаро ташкилотларга аъзо бўлган бўлиб, 2016 йил май ойида Нидерланд мамлакатида Бутунжахон Ёшлар Академияси конгресида Узбекистон аъзо сифатида иштирок этди. Ушбу халқаро ташкилотлар ахборот базасидан фойдаланган холда бугун ёш олим ва олималарга  хориж илмий институтларида малака ошириш учун стипендия ва стажировкалар борасида маълумот берилиб борилмоқда.

 

Сафимизга кушилиш учун илтимос, мана бу онлайн-анкета шаклини тўлдириш лозим.

https://docs.google.com/forms/d/1K_T_Hln87vMhanSUDt67uqP_o3huJFuzrr3UyYL_JkU/viewform?c=0&w=1&usp=mail_form_link

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*