2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўрганишга бағишланган “Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси истиқболларининг фалсафий масалалари” мавзусида илмий амалий конференция бўлиб ўтди

“Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси истиқболларининг фалсафий масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар “Олима”уюшмаси, Тошкент Химия-технология институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ЎзМУ қошидаги “Фалсафа” илмий маркази ҳамкорлигида (2017 йил 8-июньда) ташкил этилди.

Ущбу конференция Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги таълим ва фан соҳасининг илмий-фалсафий таҳлили ҳамда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” мавзусига бағишланди. Конференцияда Ўзбекистонда фан ва таълим соҳаси истиқболларининг ижтимоий фанларда илмий-назарий ҳал этилиши лозим бўлган вазифалари, Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасини ривожлантиришда ижтимоий-гуманитар, фалсафа фанларининг роли, ғоявий ҳамда интеграцион хусусиятлари, концептуал моҳияти, бу соҳада хорижий мутахассислар билан тажриба алмашиш ҳамда замонавий фалсафий билимлар ютуқларини тарғиб этиш масалалари муҳокама этилди. Конференция щўъбалари:

1) Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси интеграциясининг назарий –фалсафий мезонлари.

2) Ўзбекистонда таълим ва фан соҳаси ривожида ҳориж тажрибасини ўрганиш.

3) Ўзбекистонда таълим ва фан соҳасида миллий – маънавий мерос анъаналари.

4) Шахслар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқот: фалсафий асослари, тарихи ва ўзига хос хусусиятлари.

5) Фалсафа тарихида таълим ва фан соҳасига компаративистик ёндашув.

Конференция материаллари илмий мақолалар тўплами сифатида нашр этилиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*