Тошкент шаҳри маҳаллаларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда олима аёлларнинг иштирокини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри Олмазор тумани маҳаллалари мисолида) мавзусидаги грант доирасида тадбир ўтказилди.

2017 йил 28 июлда Ўзбекистон Хотин-қизлар Олима уюшмаси аъзоларининг Тошкент шаҳри маҳаллаларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда олима аёлларнинг иштирокини такомиллаштириш (Тошкент шаҳри Олмазор тумани маҳаллалари мисолида) мавзусидаги грант доирасида Олмазор туманидаги Ғани Аьзамов номли маҳалла фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув 2017 йил 28 июль куни соат 18.00 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Ғани Аъзамов номли МФЙ биносида ташкил этилди. Тадбирда Ғани Аъзамов номли МФЙ раиси, маҳалланинг диний-маърифий ишлар бўйича масьули ҳамда маҳалланинг ёши улуғ фуқаролари ва фаол ёшлари иштирок этдилар.

Тадбирни Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳоким ўринбосари Расулова Мукаддам Мансуржоновна кириш сўзи билан очиб берди. М.Расулова ўз сўзида Ўзбекистон Хотин-қизлар Олима уюшмаси маҳаллалардаги турли муаммоларнинг илмий асосланган ечимини топишда, уларни ҳал этишда Олмазор тумани доимий ҳамкорликда иш олиб бораётганлигини, бугунги тадбир ана шундай тадбирлардан бири эканлигини таъкидлаб, биринчи сўзни Ўзбекистон Хотин-қизлар “ОЛИМА” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовнага берди. Р.Муртазаева Ўзбекистон Хотин-қизлар Олима уюшмасининг олиб бораётган фаолияти, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда олима аёлларнинг иштироки ҳақида гапирди. Шунингдек Маҳалла фуқаролари томонидан берилган жуда кўп қизиқарли саволларга жавоб берди.

Шунингдек тадбирда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти “Психатрия ва психотерапия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди, “Ёшлар ишонч маркази” директори Курбанова Шахноза Мурадовна, “Ёшлар ишонч маркази” психолог маслаҳатчиси Кучкарова Шохиста Джурабаевна

“Стрессларга қарши дастур ва жамият ривожимавзусида, Тошкент Ислом университети доценти, тарих фанлари номзоди Йўлдошхўжаев Ҳайдархон Ҳошимжонович “Фуқаролар диний маданиятини юксалтириш – маҳаллада тинчлик ва осойишталик барқарорлигининг муҳим омили” мавзусида қизиқарли маъруза қилдилар.

Тадбир сўнггида Маҳалла Фуқаролари ўз маҳаллаларидаги муаммолар ҳақида гапириб мутахассис олимларга турли хил саволлар билан мурожаат қилдилар. Маҳалла фуқаролари томонидан берилган саволларга т.ф.д. проф. Муртазаева, т.ф.д., проф. З.Р.Ишанходжаева, ф.ф.д, проф. М.А.Нурматова, т.ф.д., проф.Р.Халикова, ёш олималар К.Саипова ва Б.Унгбоевалар атрофлича жавоб бердилар.

Тадбирни Тошкент шаҳар “ОЛИМА” уюшмаси раиси, фалсафа фанлари доктори, профессор М.А.Нурматова олиб борди. Учрашув маҳалла фуқароларида жуда яхши таассурот қолдирди.

 

ТАДБИРДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР:

 

ТАДБРИР ҲАҚИДА ВИДЕО МАЪЛУМОТ (ТЎЛИҚ ҲОЛДА):

 

 

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.


*