Biz haqimizda

Ўзбекистон хотин-қизлар “Olima” уюшмаси (кейинги ўринларда – Уюшма деб юритилади) жисмоний шахсларнинг ихтиёрлиги асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча аёлларнинг маҳорати, ижодий ва амалий имкониятлари янада тўлароқ намоён бўлишига, уларнинг маҳорати ва малакасини оширишга, билимларнинг янги жабҳаларга кириб боришлари, шунингдек ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотдир.

Уюшма ўз фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мазкур устав асосида амалга оширади.

Уюшма ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида юритади

Уюшманинг мақсад ва вазифалари

Уюшма фаолиятининг асосий мақсади илмий даражаси ҳамда унвонлари бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодий, ижтимоий, миллий, экологик, ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш учун илмий-тарбиявий фаолият билан шуғулланаётган, тинчлик ва хавфсизлик манфаатларига ва халқаро инсонпарварлик йўлидаги ҳамкорликнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётган аёлларнинг куч-ғайратларини бирлаштириш, шунингдек ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир

Уюшманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

– республикада уюшма тадбирларини ўтказиш орқали тинчлик, дўстлик ва ўзаро тушуниш ғояларни тарғиб-ташвиқ қилиш;

– республикада ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш; – ўз аъзоларини ахборот, илмий-услубий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

– Уюшма фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида хорижга мутахассисларни хизмат сафарига жўнатиш ва чет эллик мутахассисларни қабул қилиш;

– ўрнатилган тартибда хайрия ва ҳомийлик фаолиятини амалга ошириш;

– республика ҳудудида Уюшма устави мақсад ва вазифаларига тааллуқли мусобақалар, форумлар, Умумий йиғилишлар ва семинарларни ўтказиш;

– Уюшма ўз ишини унумли юритиш мақсадида модий-техника базасини бойитиш ва молиявий мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш;

– хотин-қизлар фаолияти йўлидаги барча муаммоларни тугатиш учун хорижий мамлакатларда, давлат ва жамоат тузилмаларини бошқаришда орттирилган тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланишига ҳаракат қилиш;

– ишбилармонлик, кичик корхоналар, акционерлик жамиятларини ташкил этиш соҳасида хотин-қизларни ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий ва бошқа жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга фойдали маслаҳатлар бериш;

– ўзаро билим ва тажриба алмашиш, қўшма фаолиятининг миллий ва халқаро даражадаги турли соҳаларида монографиялар нашр этиш, хорижий институтлар ва ташкилотлар билан мутахассислар алмашиш, у ерларга мутахассисларни иш ўрганиш учун юбориш;

– фан ва техника тараққиётига ҳисса қўшган, шунингдек муайян сабабларга кўра илмий фаолияти тўхтаб қолган аёлларга, шунингдек ёш олимларга ёрдам бериш учун меҳр-мурувват тадбирларини ўтказиш;

– тараққиёт, тинчлик шиорларни ҳаётга татбиқ этиш учун курашаётган барча миллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

– халқаро миқёсдаги нодавлат ташкилотларда уюшма аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро ташкилотлар, уюшмаларнинг дастурларини амалга ошириш ва бошқа тадбирларни ўтказишда қатнашиш;

– Уюшма фаолияти доирасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси, МДҲ ҳамда хорижий мамлакатлар билан амалий алоқалар ўрнатиш;

– Уюшма фаолияти дастурларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бу дастурларни маблағ билан таъминлаш учун белгиланган тартибда жамғармалар тузиш, қонун ҳужжатлари доирасида илмий- тадқиқот, инновация, ноширлик, ижтимоий-маданий ҳамда юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган ва уюшма аьзоларига хизмат кўрсатадиган бошқа ташкилотларни таъсис этиш;

– ўз номидан битимлар (шартномалар, аҳдлашувлар) тузиш, мол- мулк ва мол-мулкка тегишли бўлмаган шахсий ҳуқуқларга эга ва жавобгар бўлиш;

– бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулкларни сотиб олиш, сотиш, ижарага олиш ва ижарага бериш, шунингдек мулкка эга бўлиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;

– ўз маблағлари ҳисобидан олима аёллар аҳволини яхшилаш бўйича дастурлар ҳамда лойиҳаларни мустақил равишда пул билан таъминлаш;

– Уюшма маъмурияти, унинг ҳудудий бўлинмаларида ишлайдиган ходимлар рўйхатини мустақил равишда тасдиқлаш, шунингдек улардаги ходимларга маош тўлаш тизимини вужудга келтириш, ўз маблағлари ҳисобидан уюшма ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармасини шакллантириш;

– белгиланган тартибда ноширлик фаолияти билан шуғулланиш, даврий ва бошқа нашрларни чиқариш, оммавий ахборот воситаларида ўз фаолиятини тарғиб этиш, кўргазмалар, анжуманлар ўтказиш, илмий ва амалий туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш, илмий техникавий сиёсатни ривожлантириш, ақлий мулкни муҳофаза этиш, олима аёлларни ижтимоий ҳимоялаш масалалари юзасидан таклиф ҳамда мулоҳазаларни тайёрлаб, уларни тақдим этиш;

– уюшманинг мақсад ва вазифаларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа фаолиятларини амалга ошириш.