TANLOV NIZOMI

“Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловнинг

Низоми

I. Умумий қоидалар

1.1. “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловини ўтказишдан асосий мақсад республика олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида самарали меҳнат қилаётган олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган олималарни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

1.2.Ушбу Низоминтеллектуалкўриктанловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, унда иштирок этадиганолима аёлларнинг илм соҳаларидаги иқтидорларини намоён этиш даражаларини баҳолаш мезонларини белгилайди.

1.3.Кўрик-танловЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси билан хамкорликда ўтказилади.

1.4. Қўрик-танловда республикамизнинг олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида фан номзоди унвонига эга, катта илмий ходим-изланувчи, мустақил тадқиқотчи сифатида докторлик илмий даражасига эга бўлиш учун гуманитар, табиий ва аниқ фанлар соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган хотин-қизлар Низомда кўрсатилган талаблар асосида қатнашиши мумкин.

II. Танловни ўтказиш босқичлари, муддати ва тартиби

2.1.Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилади.

2.2. Танловни биринчи босқичи 2017 йил апрель-май ойларида барча олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтларида ўз ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади ва иштирокчиларни рағбатлантириш билан якунланади. Аниқланган битта ғолиб шаҳар босқичига тавсия этилади. Вилоятлардаги олий ўқув юртлари бўйича танлов ғолиблари республика босқичига тавсия этилади.

2.3. Танловни иккинчи босқичи Тошкент шаҳар олий таълим муассасалари ва Фанлар Академияси институтларида аниқланган

ғолиблар иштирокида 2017 йил 9 октябрда ўтказилади ва аниқланган битта ғолиб республика босқичига тавсия этилади.

2.4. Танловни учинчи босқичи Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон ва вилоят босқичларда аниқланган 14 та ғолиб иштирокида 2017 йил 24 ноябрда якуний республика босқичи ўтказилади.

2.5. Танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари босқичма-босқич Ҳакамлар ҳайъати томонидан расмийлаштириб борилади ҳамда ғолибларининг ҳужжатлари республика Ташкилий қўмитасига 2017 йил
10 ноябрь кунига қадар тақдим этилади.

III. Кўрик-танловда иштирок этиш учун талабгорларга

қўйиладиган асосий талаблар ва мезонлари

3.1.Кўрик-танловда иштирок этиш учун талабгорлар тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар:

– Иштирокчи ҳақидаги маълумотнома;

– Илмий изланишлари ҳақида маълумотнома;

– Иҳтиро, кашфиётлар, инновациялар муаллифлиги тўғрисида ҳужжат;

– Илмий мақола, монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари нусхалари;

– Диплом нусхалари, сертификатлар нусхалари;

– Иш жойидан тавсифнома.

3.2. Кўрик-танлов мезонлари:

– Кўрик-танловда иштирок қилувчи талабгорларнинг ўртача ёши 25-40 оралиғида бўлиши;

– Фанлар Академияси институтларида илмий ходимлар, ОЎЮ кафедраларида ўқитувчи, катта ўқитувчи лавозимида ишлаётган ва илмий изланишларини давом эттираётган бўлиши;

– Илмий изланишлари бўйича муайян натижаларга эришган бўлиши лозим(илмий мақолалар, турли даражалардаги илмий лойиҳалардаги иштироки).

IV.Кўрик-танлов шартлари ва иштирокчиларни баҳолаш

4.1. Танловнинг биринчи шарти бўйича иштирокчилар 5 дақиқада ўзларини таништирадилар ва олдиндан тайёрлаб келган, ўзи, илмий фаолияти, устози ва кафедра жамоаси ҳақида илмий ишининг қисқача мазмуни, асосий мақсади, янгилигини айтиб беради. Таништирув видеолавҳа кўринишида ҳамда қоғозга чиқарилган шаклда бўлиши шарт. Катта илмий ходим қизларнинг либоси, ташқи кўриниши (замонавий олима аёлининг либоси) алоҳида баҳоланади. Биринчи шарт бўйича максимал 30 балл қўйилади.

4.2. Танловнинг иккинчи шартида иштирокчиларнинг назарий билим даражалари баҳоланади. Саҳнага ҳар бир иштирокчи таклиф этилади.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича  Ҳаракатлар стратегияси.» юзасидан бериладиган саволлар, иштирокчиларнинг билими, дунёқарашларини қанчалик серқирра эканлигини синаш учун тайёрланиб махсус қутичага жойлаштирилади.

Иштирокчилар саволни галма-галдан тортади ва жавоб беради. Билетда иккита савол бўлиб, бири «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйича Ҳаракатлар стратегияси», “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир танлов иштирокчиси саволга 3 минут давомида жавоб бериши керак. Иккинчи шарт бўйича максимал 25 балл қўйилади.

4.3. Танловнинг учинчи шартида иштирокчилар чет тили (инглиз, немис, француз ва ҳоказо тиллар)да «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» мавзусида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик меҳмонларга юртимизнинг қадимий тарихи, унинг чирой очаётган бугуни, яни миллий қадриятлари, таомлари, урф-одатлари, табиат манзаралари, одамлари, халқаро майдондаги мавқеи ҳақида сўзлаб, юртимизни меҳмонларга таништиришлари лозим. Учинчи шарт бўйича максимал 20 балл қўйилади.

4.4. Иштирокчиларнинг кетма-кетлиги қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Ҳар бир шарт сўнгида иштирокчининг баллари ва умумий тўпланган баллари эълон қилинади. Ҳакамларга қўйилган балларини изоҳлаш ихтиёри берилади.

4.5. Танлов шартлари оралиғида куй, қўшиқ бўлишига рухсат берилади.

4.6.Фойеда талабгорнинг илмий ишлари кўргазмаси бўлиши шарт.

V. Қўрик-танлови иштирокчиларини баҳолаш мезонлари

5.1. Биринчи шарт бўйича баҳолаш мезони ва бериладиган баллар:

5.1.1. Ажратилган 5 дақиқа вақт ичида ўзларини таништира олиши(ўзи, илмий фаолияти, устози ва кафедра жамоаси ҳақида) ҳамда видеолавҳани тақдим этилиши.

Баҳолаш мезони: вақтдан унумли фойдаланиши, зукколиги, саҳна ва жамоада ўзини тута билиш қобилияти, маълумотни тез ва бадиий маҳорат билан етказиш санъати-10 балл.

5.1.2. Илмий ишининг қисқача мазмуни, асосий мақсади, янгилигини айтиб бериш, илмий фаолиятини режали амалга ошира олиш маҳорати.

Баҳолаш мезони: илмий ишни тақдим эта олиш маҳорати, нотиқлик маҳорати, шахсий имиджининг борлиги, тадқиқоднинг янгилиги, илмийлик мезонларига риоя қилиниши, нутқнинг равонлиги, амалиётга тадбиқ этишда фойдалилик даражаси –15 балл.

5.1.3. Иштирокчининг либоси, ташқи кўриниши (замонавий олима аёлининг либоси).

Баҳолаш мезони: миллийлик элементларининг борлиги, кўркамлиги, фаслга мослиги – 5 балл. Иштирокчи максимал 20 балл олиши мумкин.

5.2. Иккинчи шарт бўйича баҳолаш мезони ва бериладиган баллар:

5.2.1.«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган ва «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари буйичаҲаракатлар стратегияси» вазифалари бўйича саволларга 3 дақиқа ичида жавоб бериш.

Баҳолаш мезони: вақтдан унумли фойдаланиши, давлат дастурларида белгиланган масалалар бўйича эгаллаган билим даражаси ва унинг амалдаги ижросининг таъминланганлиги ҳақида маълумотга эга эканлиги. Ҳар бир тўғри жавобга 5 балдан. Белгиланган вақт ичида жавоб бериши-5 балл. Иштирокчи максимал 25 балл олиши мумкин.

5.3. Учинчи шарт бўйича баҳолаш мезони ва бериладиган баллар:

5.3.1.Иштирокчиларни чет тилида «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» мавзусида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эллик меҳмонларга юртимизнинг қадимий тарихи, унинг чирой очаётган бугуни, яни миллий қадриятлари, таомлари, урф-одатлари, табиат манзаралари, одамлари, халқаро майдондаги мавқеи ҳақида сўзлаб, уларга таништириш.

Баҳолаш мезони: чет тилида равон сўзлаши, танланган мавзуни ёритишнинг ўзига хослиги, мавзуга оид материаллардан маҳорат билан фойдалана олиши, Ўзбекистоннинг кечаги ва бугунги мавқеи ҳақида маълумотга эгалик даражаси-20 балл.Иштирокчи максимал 20 балл олиши мумкин.

Учта шарт бўйича кўрик-танлов иштирокчиси максимал 65 балл олиши мумкин.

VI. Қўрик-танловнинг якунловчи босқичини ўтказиш,

ғолибларни аниқлаш ва мукофотлаш

6.1.Танловни учинчи – якунловчи республика босқичи Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон ва вилоят босқичларда аниқланган жами 14 та ғолиб ўртасида ўтказилади.

6.2. Якунловчи республика босқичида энг юқори балл тўплаган иштирокчиларга I, II ва III ўринлар берилади. Совринли ўринларни эгаллаган иштирокчилар Ташкилий қўмита томонидан қуйидагича мукофотланади:

I ўрин – Телевизор;

II ўрин – Микротўлқинли печь;

III ўрин – Планшет

6.3. Якунловчи республика босқичининг иштирокчилари қуйидаги номинациялар бўйича ҳам баҳоланади:

– “Энг инновацион ғоя соҳибаси ”;

– “Энг моҳир илм соҳибаси” ;

– “Энг зукко ва топқир иштирокчи”;

– “Энг моҳир миллий қадриятлар тарғиботчиси”;

– “Томошабин эътиборига сазовор иштирокчи”.

Номинациялар бўйича кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш учун ҳомийлар жалб қилинади.

VII. Ташкилий қўмита ва Хакамлар ҳайъати

7.1. Кўрик-танловнинг ҳар бир босқичини ўтказиш учун ташкилий қўмита тузилади.

7.2. Кўрик-танловнинг ҳар бир босқичларини ўтказиш учун (камида 5 кишидан иборат) малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилади.

7.2. Кўрик-танлов шартларини баҳолашнинг холислигини таъминлаш мақсадида Хакамлар ҳайъати аъзолигига юртимизда фаннинг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган таниқли олимлар ва чет тиллари бўйича мутахассислар таклиф қилинади.